2018/19-йилги мавсумда «Aякс» билан Чемпионлар лигасида муваффақиятли иштирок этган футболчи бошқа жамоадошлари сингари дарров топ-клублар сафига бориб қўшилмади. Яна бир мавсум клуб ихтиёрида қолди ва энди «Манчестер Юнайтед» жамоасига ўтиши ҳақидаги миш-мишлар сабабли инглиз нашрлари голланд футболчисининг имкониятларини таҳлил қилишга уриниб кўрди.

Ўйин услуби

Донни бу – майдон бўйлаб эркин ҳаракат қилишни хуш кўрувчи ҳужумкор ярим ҳимоячи. Унинг майдондаги асосий вазифаси майдон бўйлаб бўш ҳудуд излаш ва имкон бўлиши билан иккинчи ҳужумчига айланишдан иборат. Қаҳрамонимиз майдон бўйлаб узатмаларни амалга оширишни хуш кўради. Унинг тўп билан майдоннинг қайси нуқталарида ҳаракат қилганига эътибор қаратинг!

 
 

Дарҳақиқат, Ван Де Бек интенсив футболни хуш кўрувчи жамоа учун чинакам топилмага айланади.

Энг муҳими шундаки, Донни майдон бўйлаб тўпсиз ҳаракат борасида ҳам беназир. «Aякс»даги сўнгги мавсумида ярим ҳимоячи бош зоналар яратиш ва жамоавий прессингда «Эрдивизия»нинг энг яхши натижасини қайд этгани сўзимизга исбот бўла олади.

Кучли жиҳатлари

Юқоридаги омиллардан ташқари, Донни ўз позициясини яхши ҳис этади. У ҳудди «Бавария»даги Томас Мюллер сингари ҳужумнинг исталган нуқтасида пайдо бўлиш орқали жамоага ҳужумда фаолроқ бўлишда қўл келади. Ҳар бир учрашувда ўртача 2,2 бор тўп учун курашда ғолиб чиқувчи футболчи амалга оширган узатмаларнинг 80 манзилига аниқ етиб боради. Унинг тўп учун курашдаги чаққонлигини ҳам алоҳида эътироф этиб ўтиш жоиз. Ушбу суратда қаҳрамонимизнинг тўп учун кураш олиб броган зоналари акс этган.

 
 

Ҳужумдаги фаоллик

Эътиборлиси шундаки, Донни Ван Де Бек ҳужумларни якунлаш борасида ҳам ажойиб статистикага эга. Унинг сўнгги зарба йўллаш учун бўш зона излаб топиши тахсинга сазовар. Сўнгги 3 мавсум давомида футболчи 40та гол киритган бўлса, ушбу голларнинг 27таси биринчи тўпга тегиниш орқали дарвозадан ўрин эгаллаган. Яна 7та гол эса, тўпга икки бор тегиниш орқали даврозага йўлланган. Голланднинг дарвозасари йўллаётган зарбаларининг 54 фоизи манзилга аниқ етиб боради. Унинг гол киритган нуқталарига эътибор қаратинг!

Футболчи нафақат гол киритишда, балки уни ассист борасида ҳам етакчи. Унинг сўнгги 3 мавсум давомида ижро этган кескин узатмаларига эътибор қаратинг. Ушбу картага эътибор қаратинг. Қаҳрамонимиз сўнгги зарба учун узатма ижро этишда беназир эканлиги шундоққина кўриниб турибди.

 
 

Давоми бор. Ушбу мақолани тўлиқ ҳолда www.manutd.uz сайтида ўқишингиз мумкин