ПСЖ клубида коронавирусга чалинганлар кўпайиб бормоқда. Куни кеча ҳужумчи Мауро Икардининг ҳам бу дардга йўлиққани маълум бўлди.

Ундан аввал Неймар, Анхель Ди Мария ва Леандро Паредеслар Испаниянинг Ибица оролидан юқтириб келишганди. Икарди ҳам улар билан "таралла-бетод" қилган.

Эслатиб ўтамиз, Ибица ороли айнан кайф-сафо қиладиган макон ҳисобланади.