MUTV мухбири Марк Салливан Бруну Фернандеш билан суҳбатлашди ва «Юнайтед»нинг мухлислари унга ҳавола этган саволларга жавоб беришини сўради.

 

Португалиялик сеҳиргар, ассалом ва хуш келибсиз! Бруно, сен ўз-ўзини ҳимоялаш ва карантин талабларини бажаришни қандай эплаябсан?

 

Менда ҳамма нарса жойида. Ёнингда оиланг бўлса, барча қийинчиликларни енгиш осонлашади. Аммо бизнинг кичкинтой билан айрим муаммолар юзага келмоқда. Чунки у ўзининг жўшқин энергиясини қандайдир йўллар билан сарфламоғи керак. Унда эса энергия жуда бисёр. Умуман олганда мен ва рафиқам, фарзандимиз билан биргаликда доимо ниманидир ўйлаб топамиз – турли хил ўйинлар ўйнаймиз ва вақтимизни кўнгилли ўтказамиз.

 

Қандай яхши, сенинг оиланг ёнингда ва сен улар билан биргасан. Улар сенга ўзлигингни сақлаб қолишингда ва соғлом фикр юрита олишингга кўмаклашишадими?

 

Ҳа, улар менга жуда яхши ёрдамлашишади. Қачонки ёнингда кимдир бўлса, кимдир кун бўйи сен билан ёнма-ён юрса-бу жуда осондир. Қачонки сен уйда ёлғиз қолсанг, айрим муаммолар юзага келиши мумкин.

 

Чунки сен ҳеч қаёққа бора олмайсан, ҳеч нарса билан шуғулланма олмайсан. Натижада уйнинг деворлари билан суҳбатлашишни бошлайсан. Бу эса ҳақиқатдан муаммодир. Оиланг ёнигда бўлса, улар билан бирга бўлишдек бахга эришасан.

 

Ҳозирда биз уйда жуда кам ўтирамиз. Чунки ҳовлида тоза ҳавода доимо қандайдир ўйинлар ўйнаймиз. Доимо уйда бўлиш эса жуда қийин бўлиб, қандайдир ўнғайсизликларни келтириб чиқаради. Аммо ана шундай вазиятдан ҳам лаззатланишни уддасидан чиқиш лозим.

 

Чунки яна қанча вақт ўз ўзини ҳимоялашга мажбур бўлишимиз номаълум. Аммо мен шунга ишонаманки, биз яқин орада яна ўзимизнинг одатий ҳаёт тарзимизга қайтамиз ва яна аввалгидек фтбол ўйнашни бошлаймиз.

 

Бизнинг ҳамиша диққат марказимизда бўладиган нарса-бу сенинг соқолларингдир. Кўраяпманки, улар ўсмоқда! Сен соқолингни олдирганингда эса Диогу Далот ўзининг шарҳида: “Биз “Наркос” сериали учун янги актёрни топдик”  деб ёзган.

 

Йўқ-йўқ, биз янги Хуана Себастьян Веронани топдик! Фақат шу сочлари... Сочлари қолиши лозим. (кулади).

 

Давоми бор. Ушбу мақолани тўлиқ ҳолда www.manutd.uz сайтида ўқишингиз мумкин