Ўзбекистон миллий чемпионати - Coca-Cola Суперлигасининг 4-туридан ўрин олган “Бунёдкор” — “Қўқон-1912”  учрашуви якунланди.

Унда "Бунёдкор" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Coca-Cola Суперлигаси, 4-тур
“Бунёдкор” — “Қўқон-1912” - 1:0
Гол:
Бобуржон Акбаров (87 автогол)
"Бунёдкор": Абдумавлон Абдулжалилов, Исломжон Қобилов, Анвар Ғофуров, Дилшодбек Аҳмадалиев, Жасурбек Жалолиддинов, Расул Йўлдошев, Лутфулла Тўраев, Санжар Қодирқулов, Нурилло Тўхтасинов, Селим Нурмурадов, Ҳумоюн Муртазоев.
"Қўқон-1912": Музаффар Абдуллаев, Бобуржон Акбаров, Суҳроб Бердиев, Қувондиқ Рўзиев, Авазхон Маматхўжаев, Ойбек Рустамов, Александр Мерзляков, Иван Йосович, Филипп Райевац, Мурод Холмуҳаммедов, Шоҳназар Норбеков.

*****



***

0'. "Бунёдкор" стадионида бўлиб турган ходимимизнинг гапларига қараганда, ўйинга ҳамма нарса шай қилиб қўйилган. Фақатгина кичик жароҳати туфайли Музаффар Музаффаров майдонга тушмайди. Қолган футболчиларда кайфият аъло даражада.

0'. Жамоалар енгил машғулот ўтказиб, кийиниш хонасига кириб кетишди

1'. Ўйин бошланди

3'. Ўртача савиядаги футбол давом этмоқда

6'. Ҳумоюн Муртазоев бирга-бир вазиятни голга айлантира олмади

10'. Ўйин суст даражада, гўёки машғулотлар ўтказашаёгандек туюлмоқда

17'. Тўхтасинов тўпни Нурмурадов билан ўйнади. У жамоадошларини олдинга
чорламоқда

22'. "Қўқон-1912" ҳисобни очиши мумкин эди. Мурод Холмуҳаммедов жарима зарбасини бўш ижро этди. Иван Йосовичнинг боши билан урган жарбасини дарвозабон ушлаб олди

30'. Меҳмонлар стандарт вазият ишлашди. Холмуҳаммедов бурчак зарбасини ижро этди, самарасиз

35'. Авазхон Маматхўжаевга қўполлиги учун сариқ карточка кўрсатилди

38'. Тўраевнинг узатмасини муртозоев боши билан дарвозага йўллаганди, 1 метрдан ноаниқ кетди

43'. Майдон эгалари таркибида Қодирқулов ва Тўраевлар анча фаол

Биринчи бўлим тугади.

Танаффус

46'. Иккинчи бўлим бошланди

48'. "Бунёдкор" кичик устунликда бошлади бўлимни

51'. Анвар Ғофуров фаол, у жамоадошларини марказга ўтишни айтмоқда

56'. Жасур Жалолиддинов тўпни Қодирқуловга ташлади. Бу орада тўп йўқотилди

59'. Ўзгаришлар юз берди. Ҳумоюн Муртазоев ўрнига Шаҳбоз Эркинов, Селим Нурмурадов ўрнига Фаррух Икромов

63'. "Қўқон-1912" ўйинчи алмаштирди. Легионер футболчи майдонга тушди. Филип Райевац ўрнига Якуба Бамба

69'. Александр Мерзляковга нисбатан қоида бузилди

73'. Шоҳназар Норбеков жароҳат олиб майдонда тиббий ёрдам муҳтож бўлиб ётибди

80'. Суҳроб Бердиев жарима майдончада рақибларини шошириб қўйди, Мамба кеч қолди

84'. Ислом Қобилов жуда ёмон тўқнашиб кетди. Жиддий бўлмасин деб умид қиламиз. Йосович бу хатти-ҳаракати учун сариқ карточка олди

86'. ГОЛЛЛ!!! Автогол! "Бунёдкор" олдинга чиқиб олди

87'. Тўп Бобуржон Акбаровга тегиб дарвоага кириб кетди

90'. Ўйинга 4 дақиқа қўшиб берилди

Ўйин тугади, "Бунёдкор" ғалаба қозонди!

*****

Эътиборингизга автоголни ҳавола этамиз.