Ўзбекистон миллий чемпионати - Coca-Cola Суперлигаси мусобақасининг 2-туридан ўрин олган "Бунёдкор" ҳамда "Машъал" клублари ўртасидаги учрашув бошланиш арафасида.

Ўйин Тошкентдаги "Жар" стадионида бўлиб ўтади.

Биз ушбу саҳифа орқали ўйиннинг энг асосий тафсилотларини ёритиб боришга ҳаракат қиламиз.

Coca-Cola Суперлигаси, 2-тур
"Бунёдкор" - "Машъал" 1:0
Гол: Жалолиддинов
(10)
"Бунёдкор": Абдулжалилов, Қобилов, Ғофуров, Аҳмадалиев, Жалолиддинов,  Тўраев, Мираҳмадов, Қодирқулов, Тўхтасинов, Ғуломов, Муртазоев.
"Машъал": Давронов, Нормуродов, Раҳматуллаев, Павленко, Темиров, Мейлиев, Убайдуллаев, Шодмонов, Қўзиев, Шукруллаев, Абдусаломов

*****

1'. Ўйин бошланди

5'. Учрашув марказда кечмоқда, шиддат бироз пастроқ

10'. ГОЛЛЛ!!! Жасур Жалолиддинов!

20'. "Бунёдкор" кичик устинликда ҳаракат қилмоқда. "Машъал" ҳам стандар вазиятар яратмоқда

30'. "Машъал" ҳисобни тенглаштириш учун ҳааркат қилмоқда. Шодмонов - Қўзиев жуфтлиги яхши ўйнамоқда

39'. Фаруҳ Икромов суст ўйнади, муборакликлар қарши ҳужумда анча фаол ўйнашмоқда

44'. Павленко тўпни бурчакдан киритиб берди. Вазият яратилганди, аммо "Машъал" футболчисининг якуни зарбаси анча баландлаб кетди

45'. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди

Биринчи бўлим тугади.

46'. Иккинчи бўлим бошланди

50'. Темуров тўп билан олдинга бориши мумкин эди, аммо у шеригини тўп билан таъминлади

55'. Лутфулла Тўраев майдонда ўрнакдек ҳаракат қилмоқда

66'. Қодирқулов тўпни Тўраев билан ўйнади, "Бунёдкор" ўнг қанотда ҳужумларни кучайтирмоқда

70'. Майдон эгалари таркибида Ғуломов ўрнига Йўлдошев туширилди

80'. "Бунёдкор" футболчилари стандарт вазият ижро этиши, самарасиз

90'. Ўйинга 3 дақиқа қўшиб берилди

Ўйин тугади, "Бунёдкор" кичик ҳисобда ғалаба қозонди.

*****

Жалолиддинов голини томоша қилинг!