Испания чемпионатининг 26-туридан ўрин олган “Реал” – “Барселона” учрашуви ўз якунига етди. “Сантьяго Бернабеу”да кечган баҳсда мезбонларнинг қўли баланд келди.

Учрашувнинг биринчи бўлими тенг курашлар остида ўтди ва танаффусга қадар ҳисоб очилмади.

71-дақиқада Винисиус Жуниор мадридликларни олдинга олиб чиққан бўлса, ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Мариано Диас якуний ҳисобни ўрнатди.

Шу тариқа, ушбу ғалабадан кейин Зинедин Зидан шогирдлари “Барса”ни ортда қолдирган ҳолда пешқадамга айланиб олишди.

Ла Лига, 26-тур

Реал Мадрид – Барселона 2:0

Голлар: 1:0 – 71 Винисиус Жуниор, 2:0 – 90+2 Мариано Диас.

Реал Мадрид – Куртуа, Варан, Карвахаль, Рамос, Марсело, Вальверде (Васкес, 86), Каземиро, Иско (Модрич, 79), Кроос, Винисиус Жуниор, Бензема (Мариано Диас, 90).

Барселона – тер Стеген, Семеду, Умтити, Пике, Альба, Артур (Ракитич, 80), де Йонг, Бускетс, Видаль (Брэйтуэйт, 69), Месси, Гризманн (Фати, 81).

Огоҳлантиришлар: Винисиус Жуниор (10), Карвахаль (19), Альба (19), Месси (85).

Винисиуснинг голини томоша қилинг: