Европа Чемпионлар Лигасининг 1/8 финал илк басҳларидан ўрин олган бугунги ўйинлар ўз якунига етди.
“Барселона” сафарда “Наполи”га қарши баҳс олиб борди ва 1:1 ҳисобидаги дуранг натижани қайд этди. Дастлаб мезбонлар Дрис Мертенснинг голи билан олдинга ўтиб олган бўлса, бунга каталонияликлар Антуан Гризманнинг киритган тўпи билан жавоб қайтарди. Ўйин охиригача ҳисоб ўзгармасдан қолди.
Параллел кечган баҳсда “Бавария” сафарда “Челси”га жавобсиз учта гол урди. Мюнхенликлар сафида Гнабри дублга эришган бўлса, Роберт Левандовски ҳам битта гол уришга эришди.
Польшалик юлдуз голуришдан тўхтамаяпти ва жамоаси жавоб баҳсидан олдин яхши мконятга эга бўлди.
ЕЧЛ, 1/8 финал
“Наполи”—“Барселона” 1:1
Голлар: 1:0 — 30 Мертенс, 1:1 — 57 Гризманн.
Наполи – Оспина, Максимович, Мариу Руй, Ди Лоренцо, Манолас, Зелиньски, Фабиан Руис, Инсинье, Демме (Аллан, 80), Кальехон (Политано, 74), Мертенс (Милик, 54).
Барселона – тер Стеген, Умтити, Семеду, Пике (Лангле, 90), Фирпо, де Йонг, Видаль, Ракитич (Артур, 56), Бускетс, Гризманн (Фати, 87), Месси.
Огоҳлантиришлар: Бускетс (49), Инсинйе (61), Месси (66), Гризманн (83), Мариу Руй (89), Видаль (89).
Четлатиш: Видаль (89).
“Челси” – “Бавария” 0:3
Голлар: 0:1 – 51 Гнабри, 0:2 – 54 Гнабри, 0:3 – 76 Левандовски.
Челси – Кабальеро, Алонсо, Рюдигер, Кристенсен, Джеймс, Баркли (Виллиан, 61), Жоржиньо, Маунт, Ковачич, Аспиликуэта (Педро, 73), Жиру (Абрахам, 61).
Бавария – Нойер, Боатенг, Алаба, Павар, Киммих, Гнабри (Толиссо, 85), Дэвис, Алькантара (Горетцка, 90), Коман (Коутиньо, 66), Левандовски, Мюллер.
Огоҳлантиришлар: Алькантара (45), Жоржиньо (49), Киммих (49).
Четлатиш: Алонсо (83).
*****
Эътиборингизга Гризманннинг урган голини ҳавола этамиз: