Италия кубоги мусобақасининг ярим финал дастлабки учрашувларидан ўрин олган "Интер" ҳамда "Наполи" клублари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди.

Унда 0:1 ҳисоби қайд этилиб, меҳмонларнинг ғалабаси билан якунланди.

Ўйинда ягона гол 57-дақиқада Фабиан Руис томонидан киритилди. Бутун баҳс давомида тенгкурашлар кузатилди. Гаттузонинг эса омадли юриши давом этмоқда.

Шу тариқа, "Наполи" жавоб учрашуви олдидан яхши имкониятга эга бўлди.

Италия кубоги, 1/2 финал
Дастлабки учрашувлар
Интер – Наполи 0:1 (0:0, 0:1)
Гол: 0:1 – 57 Фабиан Руис.
Интер – Паделли, Бастони, де Врей, Шкриньяр (Д`Амброзио, 46), Бираги, Брозович, Барелла, Сенси (Эриксен, 66), Мозес (Санчес, 74), Мартинес, Лукаку.
Наполи – Оспина, Манолас, Максимович, Мариу Руй, Ди Лоренцо, Фабиан Руис, Элмаз, Демме, Зелиньски (Аллан, 82), Кальехон (Политано, 78), Мертенс (Милик, 73).
Огоҳлантиришлар: Шкриньяр (3), Манолас (51), Мариу Руй (77), Оспина (85).

*****

Эътиборингизга ўйинда киритилган ягона голни ҳавола этамиз (Tas-IX):