AFC U23 Championship мусобақасининг чорак финалидан ўрин олган БАА — Ўзбекистон учрашуви якунланди.

Ушбу саҳифа орқали ўйинни матнли трансляция қилиб бордик.


AFC U23 Championship, 1/4 финал

БАА — Ўзбекистон 1:5 (1:3, 0:2)

Голлар: Ал Амири (13), Алижонов (16), Қобилов, пенальти (26), Бозоров (41), Яхшибоев (85), Тўхтасинов (90+3)

БАА: Муҳаммад Ал Шамси, Муҳаммад Али Ал Маҳри, Халифа Муборак Ал Ҳаммади, Мажид Иброҳим Салим, Зайид Абдулла Ал Амири, Али Солиҳ Амро, Абдалла Рамазон Бекхит, Халфан Ҳассан Ал Ҳамади, Яҳё Нодри Эл Шариф, Мажид Рашид Ал Меҳрзи, Сайид Али Сувайдан.

Ўзбекистон: Абдувоҳид Неъматов, Илҳомжон Алижонов, Хусниддин Алиқулов, Исломжон Қобилов, Ҳожиакбар Алижонов, Азизжон Ғаниев, Абдулла Абдуллаев, Санжар Қодирқулов, Ойбек Бозоров (Нурилло Тўхтасинов, 64), Жасурбек Яхшибоев, Бобур Абдухолиқов

***

90+5. Ўйин якунланди. Ўзбекистон ОТЖ ярим финалга йўл олди!

90+3. ГООООЛ! Нурилло Тўхтасинов жарима майдонига узатиб берилган тўпни дарвозага аниқ йўллаб, якуний ҳисобни ўрнатди.

90+2. Вакилларимиз вазиятни назорат қилишмоқда

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди

85. ГООООЛ! Яхшибоев ҳисобни йирик кўринишга олиб келди

81. Ғаниев жарима майдони ичида Алижоновга жуда қулай имкониятни яратди. Бироқ Ҳожиакбарнинг зарбаси устунга тегиб қайтди

77. Санжар Қодирқулов ўрнига Азиз Ибрагимов тушди

73. Илҳом Алижонов огоғлантирилди

67. Али Амро майдон марказидаги қўполлиги учун огоҳлантирилди

64. Ойбек Бозоров ўрнига Нурилло Тўхтасинов тушди

58. Тўп назорати ўзбекистонликлар томонида, вакилларимиз позицион ҳужумлар ташкил қилишмоқда

50. Тайм аввалида вакилларимиз фаоллик кўрсатишмоқда

46. Иккинчи бўлим бошланди

***

45+4. Биринчи бўлим якунланди

45+2. Бобурда қулай имконият бўлганди, бироқ унинг зарбасини дарвозабон бартараф этди

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди


41. ГООООООООЛ! Ойбек Бозоров жарима майдони ташқарисидан ажойиб зарба йўллаб, ҳисобни оширди

37. Рақиблар бир неча дақиқа дарвозамиз олдида босим қилишди, бироқ вазият ортда қолди

30. Яхшибоев Қодирқуловни жуда қулай имкониятга олиб чиққанди, бироқ Санжар тўпга зарба беришдан йиқилишни маъқул кўрди, аммо ҳакам вазиятга эътибор қаратмади

26. ГОООООООООООООЛ! Қобилов пеналтини голга айлантирди

19. Вакилларимиз яна вазиятни ўз қўлларига олишга уринмоқда

16. ГООООООООООЛ! Илҳом Алижонов ҳисобни тенглаштирди. Илҳом жарима майдони ташқарисидан кучли зарба йўллади ва мувозанатни тиклади


13. Гол! Ал Амири жарима майдонига ёриб кирди ва ҳисобни очди

8. Вакилларимиз тўпга эгалик қилишмоқда

3. Учрашувни ҳар икки жамоа вакиллари ҳам фаол бошлашди. Жамоалар ўзаро вазият алмашишди

1. Учрашув бошланди!

*****

Эътиборингизга Бозоровнинг суперголини ҳавола қиламиз: