Тайланд давлатининг Сонгла шаҳридаги "Tinsulanon" стадионида Хитой ҳамда Ўзбекистон олимпия терма жамоалари ўртасидаги AFC U23 Championship мусобақасининг гуруҳ босқич 2-тур баҳси бошланмоқда.

Биз ушбу саҳифа орқали ўйиннинг асосий тафсилотларини ёритиб боришга ҳаракат қиламиз.

Термамизга омад ёр бўлсин!

AFC U23 Championship, "С" гуруҳи
Хитой - Ўзбекистон 0:2
Голлар:
Қобилов (45+2 пен), Тўхтасинов (80)
Хитой: Хуан Женг Ю, Вей Жен, Жу Чен Жи, Хуан Конг, Янг Ли Ю, Дуан Ли Ю, Ху Жин Хан, Чен Бин Бин, Чен Вей, Жо Жин Фей, Фен Бо Суан
Ўзбекистон: Абдувоҳид Неъматов, Илҳомжон Алижонов, Хусниддин Алиқулов, Исломжон Қобилов, Ҳожиакбар Алижонов, Азизжон Ғаниев, Абдулла Абдуллаев, Санжар Қодирқулов, Жасурбек Яхшибоев, Ойбек Бозоров, Бобур Абдухолиқов.

*****

0'. Яқин фурсат ичида таркибларни билиб оламиз

0'. Мураббий аввалги таркибга битта ўзгариш киритгани маълум бўлди. Тўхтасинов ўрнида бозоров ҳаракат қилади

0'. Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда

0'. Мадҳиялар ижро этилмоқда

1'. Ўйин бошланди

2'. Дастлабки дақиқалардан яхши ҳаракатни бошладик ва Яхшибоев бурчак зарбасини ишлаб берди. Ижромиз кўнгилдагидек чиқмади

4'. Хитой терма жамоаси дарвозабони тўпни ўйинга киритиб берди

5'. Ўзбекистон футболчилари жарима зарбасини ишлашди. Алижонов тепган тўп дарвозабонга тегиб қайтди ва қайтган тўпни Алиқулов яна боши билан дарвозани ишғол қилди. Лекин гол ВАР инобатга олинмади

7'. Ўйин марказга кўчди

9'. Хитойлик футболчи тўпни ён чизиқдан ўйинга киритяпти, Яхшибоев курашда фаол

11'. Ойбек Бозоровга нисбатан қойида бузилди, вакилларимиз ўйнаб кетишди

13'. Ғаниев тўпни бироз ўзида ушлаб қолди ва узатма беришда кечикди, натижада тўп йўқотилди

15'. Азиз Ғаниев рақибига нисбатан қоида бузди, ҳакам уни оғзаки огоҳлантирди

18'. Санжар Қодирқулов чап қанотда рейд қилмоқчи бўлдику, аммо якунлай олмасдан орқага қайтди. Бу орада дарвоза томон икки марта зарба йўллай олдик. Дарвозабон ўз ўрнида

20'. Хитой футболчилари қарши ҳужумга ўтиб кетиб, жарима майдончамиз томон узатмани амалга оширишди, ҳеч ким уни якунлай олмади

23'. Икромжон Алижоновга ҳакам қўполлиги учун сариқ карточка кўрсатилди

27'. Алижонов - Абдуллаев жуфтлиги яхши ҳаракат қилмоқда

30'. Охирги 3 дақиқада вакилларимиз ҳужумларни тиндиришмаяпти, ўнг қанот ҳимояда Алижонов анча фаол

25'. Кичик устунлик Ўзбекистон термаси тарафида, биз буни ҳисобда ҳам акс эттирилишини истардик

28'. Ўнг қанотимиз жуда аол ўйнамоқда, бунинг натижасида бурчак зарбасини ишлаб олдик. Уни ўйнаб кетиб давом эттиришди футболчиларимиз, якуний зарбани дарвозабон қайтариб юборди

32'. Хитойлик футболчилар кетма-кет икки марта бурчак зарбасини тепишди, байроқ кўтарилди ва ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди

35'. Бин Бин олдинга чиқиб кетди ва бирга-бир вазият юзага келиши мумкин эди, бизникилар уни қоиа бузиб тўхтатиб қолишди. Ҳакам жарима зарбасини белгилади

39'. Ўйин сурати бироз тушгандек, лекин тўп бизнинг футболчиларда

42'. Ҳимояда Қобилов бошлаган ҳужум якунда Бозоровга чиройли тарзда етказиб берилганди, аммо Ойбек тўпги югуришда кечга қолди

45'. Иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди

45+2'. ГОЛЛЛ!!! Қобилов!

45+3'. Сардоримиз бу сафар ҳам пенальтидан гол уриб, жамоамизни олдинга олиб чиқди

Биринчи бўлим тугади

46'. Иккинчи бўлим бошланди

47'. Яхшибоев - Бозоров - Алижонов триоси ажойиб ҳаракат қилди, голлик ваият яратилганди, аммо Ҳожиакбар чалкашиб кетди. Якуний зарбани Яхшибоев ижро этди ноаниқ

50'. Хитойлик футболчилар имконият яратишди. Тўп рекошет билан Неъматов қўлига бориб тушди

52'. Майдон марказида Абдулла Абдуллаевга нисбатан қўполлик ишлатилди, ҳакам жарима зарбаси белгилади

54'. Яна бир зўр вазият яратилди! Яхшибоев ўнг қанотдан жарима майдончасига ёриб кириб, тўпни Абдухолиқовга ташлади. Бобурнинг тўхтатмай берган зарбасига бирон аниқлик етишмади

57'. Хитой термаси таркибида ўзгаришю Хуан Пон ўрнига Жанг Линг Фен баҳсга қўшилди

60'. Рақибимиз мураббийлар штаби яна бир футболчини алмаштиришди. Ўйин марказда кечмоқда

65'. Майдонда қизиқ ҳолат юз берди. Ҳакам ВАР тизими орқали бизнинг фойдамизга пенальти белгилади. Аммо уни сардоримиз аниқ ижро эта олмади

69'. Хитой футболчилари стандарт вазият ишлади. Чен тахминан 25 метрлардан дарвозамизни мўлжалга олди, Неъматов ўз ўрнида

72'. Яхшибоев чиройли тарзда Абдухолиқовни бирга-бир вазиятга чиқариб берди. Бобур дарвозабонга осонгина тўпни олдириб қўйди

74'. Бин Бин ўрнига Жо Жунг туширилди. Хитой барча захира футболчиларни алмаштириб бўлди

76'. Бизда ҳам ўзгариш. Ойбек Бозоров ўрнига Нурулло Тўхтасинов туширилди

78'. Айнан ҳозир майдонга тушган Тўхтасиновга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда

80'. ГОЛЛЛ!!! Тўхтасинов!

82'. Вакилларимиз иккинчи голни уришди. Жарима майдончада юзага келган вазиятдан кейин Тўхтасинов ҳисобни оширди.

85'. Абдухолиқов ўрнига Мирахматов туширилди

87'. Ўйин поёнига етиб бормоқда, Ўзбекистон яна гол уриш учун олдинга интилмоқда

90'. Ўйинга 4 дақиқа ўшиб берилди

90+1'. Яхшибоев ўрнига Достон Иброҳимов туширилди

90+3'. Иброҳимовда яхши вазият бўлди, аммо у тўпни Қодирқулов билан ўйнади, Санжар якунлай олмади

Ўйин тугади, ғалаба муборак бўлсин!

*****

Қобиловнинг пенальтидан урган голини томоша қилинг!