UFC’нинг енгил вазн бўйича чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов интервьюларидан бирида “Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналдуга маслахат берди.
— Сиз ўзингизни ёшингиз ҳақида гапирган эдингиз. Сизнинг дўстингиз Криштиану Роналду қандай қилиб жисмоний ҳолатни яхши сақлаб туриш бўйича маслахат бериб турадими?
— Бутун умр шуғулланган ишингни ташлаб кетиш жуда қийин. Хоҳлайсанми йўқми, бир кун келади спортни тарк этасиз. Агар ўз вақтида кетмасангиз спорт сизни тарк этади. Сизга кўра ёш, ғалабага ташна, мотивацияси кучли спортчилар келади. Охирида сизда фаолиятингизни бошида бўлган иштиёқ қолмайди, чунки чарчайсиз. Ва танангиз ҳам қарийди, бу ерда ҳеч ким абадий қолмайди.
Криштианунинг бу ёшида аввалгидек иштиёқ бўлмайди. Бу Ҳабиб бўладими ёки Роналдуми фарқи йўқ. Мен унга ва ўзимга маслахатим – вақтида тарк этиш керак. Жисмоний ҳолатни яхшилаш борасида ундан маслахат сўрамадим. Ҳозирча ўзимни яхши ҳис қиляпман ва у ҳам ўйнамоқда”, - дейди Ҳабиб.
Ҳабиб Нурмагомедов Роналдуга маслаҳат берди
Просмотров: 8404