Бугун 18 ноябрь куни Италия Евро-2020 саралаш босқичи доирасида Арманистон билан ўйнайди. Мазкур баҳс Палермода бўлиб ўтади, лекин кеча “Скуадра Адзурра” сув тошқинидан азият чекаётган Венеция шаҳрига борди.

Энг эътиборлиси Италия терма жамоаси дарвозабони шаҳар аҳолисини қўллаб-қувватлаш мақсадида бир нечта расмий шахслар билан шаҳарни айланди.