Сингапур давлатидаги "Singapore Sports Hub Stadium" ўйингоҳида ЖЧ-2022 саралашидан ўрин олган Сингапур ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги учрашув бошланди.
Биз ушбу саҳифа орқали мазкур ўйиннинг матнли онлайн трансляция қилишни режалаштирганмиз. Умид қиламиз, Вадим Абрамов шогирдлари бу сафар ҳам кутилган натижани қўлга киритишади.
Сайтдан йироқлашманг, термамизнинг муҳим ўйинига гувоҳ бўламиз.
ЖЧ-2022 саралаш, Осиё қитъаси
Сингапур - Ўзбекистон 1:3
Гол: Одил Аҳмедов (15), Шомуродов (51), Шомуродов (90+1) - Фанди (45+1)
Сингапур: Маҳбуд, Сулаймон, Фанди, Назари, Нор, Нарун, Сянун, Аҳмад, Ануар, Баҳарудин, Афирин
Ўзбекистон: Элдор Суюнов - Фаруҳ Сайфиев, Рустам Ашурматов, Ислом Тўхтахўжаев, Ҳожиакбар Алижонов - Жалолиддин Машарипов, Отабек Шукуров, Санжар Қодирқулов, Одил Аҳмедов - Достон Ҳамдамов, Элдор Шомуродов.
*****
0'. Бугун асосий таркибда Одил Аҳмедов майдонга тишиш эҳтимоли юқори
0'. Абрамов бугун Жамшид Искандаров ўрнига Одил Аҳмедовни туширишга қарор қилибди. Санжар Қодирқулов асосийда
0'. Жамоалар майдонда
1'. Ўйин бошланди
2'. Дастлабки дақиқаларданоқ футболчиларимиз олдинга ташланишди, ўнг қанотда Ҳамдамов тўпни жарима майдонига кўтарди, самарасиз
4'. Сингапур ҳам ўзининг биринчи ҳужумини амалга оширди. Ҳимоячиларимиз ўз ўрнида
7'. Ўзбекистон бир икки ҳужумни бошламоқчи, аммо нимадир етишмай турибди. Ҳамдамов анча фаол
8'. Жалолиддин Машарипов! Голлик вазият эди-я! Шомуродовнинг зўр узатмасини Машарипов якунлай олмади.
10'. Сингапур ҳам голлик вазият яратди. Тўхтатилмай тепилган зарбани Суюнов ташқарига чиқариб юборди.
12'. Ҳамдамов стандарт вазият ижро этди, лекин кутилган режа амалга ошмади
15'. ГОЛЛЛ!!! Одил Аҳмедов! Сингапур - Ўзбекистон 0:1
16'. Ўзбекистон ҳисобни очди. Стандарт жарима зарбасидан Одил Аҳмедов жамоасини олдинга олиб чиқди. Ўйин давом этади
18'. Ўйин марказга кўчди
23'. Машарипов тўпни Шукуров билан ўйнади
25'. Ўзбекистон ўйин тизгинини ўзида тутиб туришга интилмоқда
29'. Сингапур ҳужумга ўтмоқда. Яққол вазиятни Тўхтахўжаев ва Сайфиевлар қайтариб қолишди
31'. Майдон эгалари стандарт вазият ишлашди. Унинг ижроси кўнгилдагидек чиқмади, Суюнов тўани қайтариб юборди. Ўзбекистон қарши ҳужумга ўтиб кетди. Машарипов - Қодирқулов - Шомуродов триоси яхши ҳужум бошлади ва натижада биз ҳам жарима зарбасини ишладик. Самарасиз
35'. Охирги 2 дақиқада Ўзбекистон жуда чиройли ўйнади. Ўнг қанотда Алижонов, чап қанотда Машариповлар фаол ўйнашди. Якунда Шомуродов ҳам боши билан зарба йўллади. Ноаниқ
38'. Ўйин сурати бироз тушди. Сингапур ҳисобни тенглаштириш учун интилмоқда
42'. Суюнов ўйинни чўзгани учун огоҳлантирилди
45'. Ўйинга 1 дақиқа қўшиб берилди
45+1'. ГОЛЛЛ!!! Сингапур ҳисобни тенглаштирди. Фанди боши билан гол уриб орадаги фарқни йўққа чиқарди
Биринчи бўлим тугади
46'. Иккинчи бўлим бошланди
48'. Шукуровтўпни Қодирқулов билан ўйнади. У ўз навбатида Сайфиевга ташлади. Фаруҳ шиддатни туширишга мажбур бўлди.
51'. ГОЛЛЛ!!! Элдор Шомуродов! Сингапур - Ўзбекистон 1:2
52'. Фаруҳ Сайфиевнинг чап қанотдан кўтарган тўпини Шомуродов боши билан дарвозага жойлаб қўйди
54'. Шомуродовда яна вазият! Голлик эди! Аммо унинг зарбасига бироз аниқлик етишмади
57'. Ўйин сурати бироз тушди. Майдонга келган ўзбекистонлик ишқибозлар жамоамизни қўллаб-қувватлашмоқда
61'. Эслатиб ўтамиз, Шукуров ўрнига Алибоев ҳаракат қилмоқда
65'. Сингапур мураббийи ўйинни қутқариш учун бор имконини ишга солмоқчи эканлиги билинмоқда.
68'. Аҳмедов - Машарипов дуэти яхши ўйнади
70'. Сардор Мирзаев Машарипов ўрнига майдонга туширилди
74'. Майдонда икки футболчи тўқнашиб кетди. Рустам Ашурматов вазият марказида
76'. Майдон эгалари чамаси 18 метрлардан жарима зарбаси ишлашганди. Аҳмедов қўполлик қилганди. Лекин ижро жуда ноаниқ чиқди
79'. Ўзбекистон футболчилари яна бир вазият яратишди, лекин якун самарасиз
81'. Одил Аҳмедовга нисбатан қўполлик ишлатилди. Бу орада сингапурликлар таркибида Ирван Шоҳ майдонга туширилди
84'. Сингапур термаси ҳисобни тенглаштиришга яқин келди. Захирадан тушган Ирван Шоҳ киришиб кетиб, вазият яратди. Сўнгги зарбани Суюнов ушлаб олди
87'. Достон Ҳамдамов бурчак зарбасини ижро этди. Ҳимоячилар уни бартараф этишди
89'. Ўнг қанотда яна бир ҳужум ташкил қилмоқчи бўлди. Ҳамдамов бироз жароҳат олди
90'. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди
90+1'. ГОЛЛЛ!!! Элдор Шомуродов! Сингапур - Ўзбекистон 1:3
90+2'. Элдор бирга-бирга чиқиб ажойиб голни урди ва ҳисобни йириклаштирди
90+4'. Сергеев майдонга тушди.
Ўйин тугади! Ғалаба муборак!
*****
Фото манбаси: https://t.me/FAUzbekistan
Одил Аҳмедовнинг ҳисобни очган голини томоша қилинг!
![Сингапур - Ўзбекистон 1:3](/media/article-img/2019/10/15/uff-uz-1486.jpg)
Сингапур - Ўзбекистон 1:3
15:19 15/10/19