UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов "Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду ва "Барселона" етакчиси Лионель Месси ўртасидаги рақобат ҳақида фикр билдириб ўтди.
"Мен "Реал" клубига аввалдан мухлислик қиламан, Роналду билан дўстмиз, шунинг учун ҳам жавоб тушунарли.
Бир куни Криштиану билан ушбу мавзуда суҳбатлашганмиз. Ва у менга агар Месси бўлмаганида бу даражада кучли бўлмаган бўлишини айтган. Сени кучлироқ бўлишинг учун туртки бериб туриш учун сенга рақиб керак.
Бизнесдаги каби – рақобатсиз кураш йўқ. Бу нуқтаи назарда улар бир-бирини тўлдириб туришади", - дейди Хабиб.
Хабиб Роналду ҳақида: У менга агар Месси бўлмаганида мен бунчалик кучли бўлмасдим, деган
Просмотров: 6736