• Барча учрашувлар
  • Кеча
  • Бугун
  • Эртага

Хабарлар

  • «Насаф» Бокунинг «Нефтчи» жамоасини мағлуб этди

  • Рукн: Янгиликлар » ОЛИЙ ЛИГА
  • Жамоамиз бугун иккинчи назорат учрашувини ҳам ўтказди. Бу сафар жамоамизга Озарбайжоннинг саккиз карра чемпиони, мамлакат кубогининг 6 марта соҳиби – Боку шаҳрининг “Нефтчи” жамоаси бўлди.

    Бу учрашувда ҳам “аждарлар” рақибини 1:0 ҳисобида мағлуб этишди. Учрашувнинг иккинчи бўлими 70-дақиқасида мураббийларимиз иккита ўзгаришни амалга оширишди. Майдонда ҳаракат қилган Шароф Муҳитдинов ўрнига Фарруҳ Сайфиев ва Драган Черан ўрнига Ислом Рашидхоновлар майдонга туширилди. Айнан иккинчи бўлимда майдонга тушган моҳир ярим ҳимоячимиз Фарруҳ Сайфиев учрашувдаги ягона гол муаллифи бўлди.

    Жамоамиз таркибига яқинда келиб қўшилган тажрибали ҳимоячи Акмал Шораҳмедов иккинчи назорат учрашувида таркибимизда тўлиқ ҳаракат қилди.

    Шундай қилиб, жамоамиз бугунги ўтказган иккала назорат учрашувида ҳам ғалаба қозонди.

    Навбатдаги назорат учрашуви 15 январга мўлжалланган. Бу сафар жамоамизга Руминиянинг “Ботошани” клуби рақиблик қилади.

    Назорат учрашуви. 11.01.2017.

    “Нефтчи” (Баку, Озарбайжон) – “Насаф” (Ўзбекистон) 0:1

    Анталия ш., “Bellis Deluxe Hotel” футбол майдони. 17:00да

    Гол: Фарруҳ Сайфиев, 80 - 0:1

    “Нефтчи”: Бобан Байкович, Магсад Исаев, Гиорги Наваловски, Дрекса, Родригес Жайро, Кирилл Петров, Зденег Фолпрехт, Нагиев, Джавид Имамвердиев, Намик Алескеров, Видович.

    “Насаф”: Элдорбек Суюнов, Акмал Шораҳмедов, Шерзод Аъзамов, Нажмиддин Нормуродов, Дониёр Нарзуллаев, Шароф Муҳитдинов, Одил Ҳамробеков, Азизжон Ғаниев, Баҳром Абдураҳимов, Бобир Абдухолиқов, Драган Черан.

    Захирадан майдонга тушганлар: Фарруҳ Сайфиев, Ислом Рашидхонов.

    Ҳозирча жамоамиз таркибида ўзгаришлар бўлгани йўқ.

  • Манба: www.fcnasaf.uz   

  • Ўқилган: 880. Фикрлар: 0. Сана: 11.01.2017 22:33.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Чемпионатлар

SARA FIKRLAR

22.02.2017 07:57
HURSHID--83

Бейл жарохатга мойил жуда кимматбахо футболчи.
Хозирги вактда Реалдан кетишни хам хохламайди.
МЮ янги футболчи олмокчи булса, биринчи новбатда кучлирок химоячи излаши лозим.

20.02.2017 08:17
STIVI-G

Барсани ўйинидаги бу сусайишни мотивацияни йўқлиги ва авлодлар алмашинувида деб биламан. Ҳозир Мессига харидор кўп, тенги чиқса текинга бер деган, Мессини сотиб пулига янги супер Месси топши керак. Икки йилдан кейин Мессини нархи 2 баробар тушади, агар Хитойлик девоналар бу нодир экспонатни жуда қимматга сотиб олмаса. Барсага эса янги қон қуйиш керак, жамоани тубдан янгилаш керак, Мессига суяниб қолиш синдромидан клубни даволаш керак. Майли Мессичилар Мессиси билан ёппасига Хитой клубига ўтиб мухлислик қилса ҳам, Лекин Барса ҳали кўплаб авлодлар учун кўплаб ғалабалар учун керак.

16.02.2017 12:30
BAVARPOOL

Умуман олганда бундай масҳарабозлик асосан испан клублари ўйинчиларида, айниқса Испания терма жамоаси ўйинчилари томонидан содир этиладиган. Вахоланки ҳам Барса ва ҳам Реалда 50 фоиз ўйинчилар Испания терма жамоаси ўйинчилари ва бир бири билан елкама елка туриб Жаҳон ва Европа чемпионатларини ютган ўйинчилар. Кеча Бавария Арсенал ўйинидан кейин бир холатга кўзим тушди. Арзимас кўринсада лекин бу дўстлик ҳар қандай ҳурматга лойиқ, ўйин тугагач Петр Чех билан Арьен Роббен бир бири билан қучоқлашиб дўстона нималар деб қўйишди бир бирига. Улар минг йил олдин бир бири билан бир жамоада, Челсида ўйнаган, Чехни командаси шармандаларча бой берганига қарамай Чех ўзида эски дўстига икки оғиз илиқ сўз топа олди. Ўрнак ол Рамос Чехдан ютқазган ва ютганда ўзини қандай тутишни


UFF.uz. "Football Media News" MChJ, 2016 yil