• Барча учрашувлар
  • Кеча
  • Бугун
  • Эртага

Хабарлар

  • «Бунёдкор» «Хенан Жианье» билан дуранг ўйнади

  • Рукн: Янгиликлар » ОЛИЙ ЛИГА
  • Тошкентнинг «Бунёдкор» жамоаси БАА йиғини доирасида олтита назорат учрашуви ўтказишни режалаштирган эди.

    «Қалдирғочлар»нинг БААдаги илк ўртоқлик ўйини “Ал Шааб”га қарши ўтказилди. Унда Сергей Лушчан шогирдлари 2:1 ҳисобида зафар қучди.

    Кеча эса “Бунёдкор” ўзининг иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказди. “Қалдирғочлар”га ушбу ўйинда Гана миллий терма жамоаси рақиблик қилди. Қизиқарли тарзда кечган ушбу баҳс эса, 0-2 ҳисобида "қора юлдузлар"нинг ғалабаси билан якунига етди.

    Бироз аввал якунига етган «Бунёдкор» – «Хенан Жианье» (Хитой) ўртоқлик ўйинида эса жамоалар дурангга имзо чекишди. «Қалдирғочлар»нинг ягона голига Шахзодбек Нурматов муаллифлик қилган.

    "Бунёдкор" – "Хенан Жианье" 1 - 1

    11 январь 2017. "Жебел Али" стадиони

    Гол: Шаҳзодбек Нурматов 51

    "Бунёдкор": Д.Ҳамроев, Р.Ашурматов, Х.Ғиёсов, И.Қобилов, Ш.Гадоев, Ж.Иброҳимов, М.Қосимов, Н.Тўхтасинов, Ж.Қаҳрамонов, Ш.Нурматов, М.Мираҳмадов.

    Захира: М.Зуҳуров, Д.Аҳмадалиев, А.Комилов, Ж.Эсонқулов, Д.Мичич, Д.Ҳамдамов, Э.Шомуродов, О.Шукуров, В.Чемиртан, Н.Камолов.

    11 январь 2017. "Жебел Али" стадиони

    Гол: Шаҳзодбек Нурматов 51

    "Бунёдкор": Д.Ҳамроев, Р.Ашурматов, Х.Ғиёсов, И.Қобилов, Ш.Гадоев, Ж.Иброҳимов, М.Қосимов, Н.Тўхтасинов, Ж.Қаҳрамонов, Ш.Нурматов, М.Мираҳмадов.
    Захира: М.Зуҳуров, Д.Аҳмадалиев, А.Комилов, Ж.Эсонқулов, Д.Мичич, Д.Ҳамдамов, Э.Шомуродов, О.Шукуров, В.Чемиртан, Н.Камолов.

  • Манба: www.fcbunyodkor.com   

  • Ўқилган: 871. Фикрлар: 0. Сана: 11.01.2017 20:20.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Чемпионатлар

SARA FIKRLAR

25.05.2017 10:28
OQSOQOL1

Рахмат Нодир Мирҳодиев. Тарихни эслатдингиз. Ўша вақтга, ёшлигимга қайтиб қолгандек бўлдим. Хамма воқиялар худди автор айтгандек эди. Биз МТЖмиз мундиалга чиқишига 100 % ишонардик. Афсус ишончимиз хар ўйинда пасайб борар эди. Корийслар билан бўлган ўйинни хам эслайман. Ўйин охирида Ўзбек ишқибозлари Корийсларни тик туриб олқишлаган эди. Корийс ишқибозлари ўйиндан бизнинг нимадир устиларига отишимиздан қўрқиб устиларига ёпинғичини ёпишиб ўтириўган эди, лекин биз уларга хам қарсак чалганмиз.

25.05.2017 09:49
MAN4ESTER

Аввалом бор ҳамма МЮ мухлисларини кутилган ғалаба,чемпионлик кубоги энг асосийси МЮнинг ЕЧЛ қатнашиши билан табриклайман. Кечаги ўйинда хулоса шуки катта тажриба ғалаба қозонди, омад кучлиларга кулиб боқади шиори яъна уз исботини топди, негаки омад келмаганида ўйинда П.Погбанинг унчали кучли зарбаси рекошет бўлиб Аякс дарвозабонининг устидан утиб кетмасди. П.Погба ва Мхитарян ажойиб ўйин кўрсатди,қандай ўйнаш керак булса шуни ортиғи билан бажарди. Моур ҳақиқий сеҳргарлик кўрсатиб, энг асосийси натижага эришди.Келаси мавсум ЕЧЛ қатнашиши МЮ катта фойда бу асосийси ёзги трансферларда асосий мақсадлари бўлган Г.Бейл ва А.Гризманн энди МЮга йўқ дея олмаса керак, негаки МЮ аста секинлик билан ўз даражасига қайтмоқда.

23.05.2017 14:32
MAN4ESTER

Эртага жиддатли баҳс бўлиши аниқ, кўрамиз МЮ ва Аякс ўйинида тажриба ғалаба қозонадими ёки ёшлик шижоати. Эртанги ўйинда Манчестер Юнайтедта устулик бўлади ном, тажриба,нуфуз, савия жиҳатдан ЕЛ ютишига,Ж.Моурино эртага жанговор таркибни тушириши аниқ негаки ўртада ЕЧЛ қатнашиш имконияти қўлдан чиқармайди, аслида Аяксдан кўра МЮнинг ғалаба қозонишини келаси мавсумда ЕЧЛ да интригани яънада кучайтиб, мусабоақанинг нуфузини яънада ошириб гегемон клублар тўқнашуви қўпроқ бўлади.


UFF.uz. "Football Media News" MChJ, 2016 yil
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
Дизайн: www.uff.uz
Расмий хабарларда ва блогларда кетган маълумот - мақолаларга муаллифлар ва блоггерларнинг ўзлари масъулдирлар.
Яндекс.Директ тизими осон бўлиши учун фойдаланувчи компьютеридаги қизиқиш ва изланишларга оид "линк"ларни кўрсатади.
Реклама қилинаётган маҳсулотлар ва хизматлар турлари лицензия ва сертификатларга эга.