• Барча учрашувлар
  • Кеча
  • Бугун
  • Эртага

Хабарлар

  • Шустер: Тушунмаяпман, қандай қилиб Раньери йилнинг энг яхши мураббийи бўлиши мумкин. Зиданчи?

  • Рукн: Янгиликлар » ЕВРОПА
  • Мадриднинг «Реал» клуби собиқ бош мураббийи Бернд Шустер ФИФА талқини бўйича энг яхши мураббий Зинедин Зидан бўлмаганидан ажабланганини айтиб ўтди. Ушбу соврин «Лестер» устози Клаудио Раньерига насиб этган эди.

    «Мен тушунмаяпман, қандай қилиб Раньери йилнинг энг яхши мураббийи бўлиши мумкин. Зиданчи? Шубҳасиз ўтган йил Зиданники бўлди. Агар Зидан 2016 йилда энг яхшиси бўлмаса, у ҳолда қачон бўлади?» — дея Шустер сўзларини келтирмоқда Onda Cero нашри.

    Ўтган йили «Лестер Сити» Раньери қўл остида илк бор Англия чемпионлигини қўлга киритди. Зидан эса «Реал»ни қониқарсиз натижалар кўрсатган Рафаэля Бенитесдан қабул қилиб олди. Унинг қўл остида «Қироллик клуби» ЕЧЛ, УЕФА Суперкубоги ва клублар ўртасида ЖЧни ютиб олди.

  • Манба: www.championat.com   

  • Ўқилган: 2098. Фикрлар: 5. Сана: 12.01.2017 15:43.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Чемпионатлар

SARA FIKRLAR

22.02.2017 07:57
HURSHID--83

Бейл жарохатга мойил жуда кимматбахо футболчи.
Хозирги вактда Реалдан кетишни хам хохламайди.
МЮ янги футболчи олмокчи булса, биринчи новбатда кучлирок химоячи излаши лозим.

20.02.2017 08:17
STIVI-G

Барсани ўйинидаги бу сусайишни мотивацияни йўқлиги ва авлодлар алмашинувида деб биламан. Ҳозир Мессига харидор кўп, тенги чиқса текинга бер деган, Мессини сотиб пулига янги супер Месси топши керак. Икки йилдан кейин Мессини нархи 2 баробар тушади, агар Хитойлик девоналар бу нодир экспонатни жуда қимматга сотиб олмаса. Барсага эса янги қон қуйиш керак, жамоани тубдан янгилаш керак, Мессига суяниб қолиш синдромидан клубни даволаш керак. Майли Мессичилар Мессиси билан ёппасига Хитой клубига ўтиб мухлислик қилса ҳам, Лекин Барса ҳали кўплаб авлодлар учун кўплаб ғалабалар учун керак.

16.02.2017 12:30
BAVARPOOL

Умуман олганда бундай масҳарабозлик асосан испан клублари ўйинчиларида, айниқса Испания терма жамоаси ўйинчилари томонидан содир этиладиган. Вахоланки ҳам Барса ва ҳам Реалда 50 фоиз ўйинчилар Испания терма жамоаси ўйинчилари ва бир бири билан елкама елка туриб Жаҳон ва Европа чемпионатларини ютган ўйинчилар. Кеча Бавария Арсенал ўйинидан кейин бир холатга кўзим тушди. Арзимас кўринсада лекин бу дўстлик ҳар қандай ҳурматга лойиқ, ўйин тугагач Петр Чех билан Арьен Роббен бир бири билан қучоқлашиб дўстона нималар деб қўйишди бир бирига. Улар минг йил олдин бир бири билан бир жамоада, Челсида ўйнаган, Чехни командаси шармандаларча бой берганига қарамай Чех ўзида эски дўстига икки оғиз илиқ сўз топа олди. Ўрнак ол Рамос Чехдан ютқазган ва ютганда ўзини қандай тутишни


UFF.uz. "Football Media News" MChJ, 2016 yil