• Барча учрашувлар
  • Кеча
  • Бугун

Хабарлар

  • Криштиану Роналду: Месси «Олтин тўп» олганда мен уни табриклаган эдим. Аммо у келмади

  • Рукн: Янгиликлар » ЕВРОПА
  • Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду ФИФА томонидан йилнинг энг яхши футболчисининг тақдирлаш маросимида "Барселона" футболчилари иштирок этмагани ҳақида фикр билдирди.

    "Месси мени табриклаб, СМС йўлладими? Ҳазиллашяпсизми? Менда унинг телефон рақами йўқ.

    Мен уни ўз вақтида табриклаганман. Аммо тақдимотга келмасанг, табриклаш ҳам мумкин бўлмайди. У "Олтин тўп" олганида табриклаганман, аммо у бу сафар келмади.

    Мен тақдимотда нафақат Месси, балки "Барселона"нинг барча футболчилари бўлишини истаган бўлардим. Улар чоршанба куни муҳим ўйинда майдонга тушиши кераклигини тушуниб турибман. Аммо барибир тақдимотга келишларини истаган бўлардим. Шахсан ўзим ҳар доим клуб талаб қилган ишни бажараман.

    Масалан, мен "Олтин тўп"нинг барча маросимларида иштирок этганман. Агар келаси йилларда фақат номзодим қўйилган тақдирда ҳам, барибир келаман", - дейди Роналду.

  • Манба: www.championat.com   

  • Ўқилган: 3604. Фикрлар: 7. Сана: 11.01.2017 14:10.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Чемпионатлар

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Эрон 7 17
2 Жанубий Корея 7 13
3 Ўзбекистон 7 12
4 Сурия 7 8
5 Хитой 7 5
6 Қатар 7 4

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Япония 7 16
2 Саудия Арабистони 7 16
3 Австралия 7 13
4 БАА 7 9
5 Ироқ 7 4
6 Тайланд 7 1

SARA FIKRLAR

29.03.2017 09:59
HIKMAT7772

Авваломбор футболчиларни қобилиятига эътибор қаратиш билан бир қаторда уларни маънавиятини юксалтиришга эътиборини кучайтириш керак. Чунки, ҳар бир футболчи уни орқасида халқи, Ватани ва Президенти турганлиги англаб етиши даркор. Президентимиз таъкидлаганларидек, биз ҳеч кимдан кам бўлмаслигимиз лозимлигини уларни онгига сингдириш зарур. Бунинг учун мамлакатимизда барча имкониятлар яратилган. Комилжон Султонов

29.03.2017 07:19
ALBARS

ФИФАнинг, айнан Инфантинонинг, аҳмоқона қарори. Ҳакамлар арз қилмаган булса қандайдир бир журналистнинг иғвосига учиб ТЖ учун энг маъсулиятли дамда шундай қарор қабул қилиш учун ё аҳмоқ булиш ё Аргентинанинг ашаддий душмани булиш керак.

27.03.2017 11:58
EBBRF_777777

- Машарипов ва Темирхўжани ёмон ўйнади деган гапларга қўшилмайман. Бабаян мухлисларни гапи нотўғри эканини исботлаш учун уларни атайин беўрин пайтда майдонга туширди. Қаранг, Темирхўжа неча йилдан бери МТЖ сафида тушмаган бўлса, уни биринчи дақиқадан туширириш керакмиди? Бу ҳолатда ҳатто Месси ва Роналду ҳам иккинчи бўлимда стадион ҳавосига мослашиб заҳирадан тушган бўларди. ПАҚ этиб основада қўйди. Улар довдиради. Мураббий руҳиятга ишлаши керак. Кўряпсанми, мана бу жойда ишлайсан деб 70 дақиқада туширганда бутунлай бошқача ўйнарди йигитлар. Яна билмадим бу мени фикрим...


UFF.uz. "Football Media News" MChJ, 2016 yil