Бугун
Эртага
Кеча
Барча учрашувлар
Мухлислар фикрлари:
bek_mr
06/09/2017

Салом Мани кечирасизлару кеча УЗБ термаси чика олмагани яхши булди бу уйин билан ЖЧда нима килади 0-7 0-8 0-9 =хисобида ютказиб дунёга шарманда буладими.......... яна билмадим

jumaevoa
31/08/2017

хали имконият бор 4 кунда нима қилиш мумкин. болаларни кескин тушган рухини кўтариш керакю болаларга эркин ўйнаш учун имконият бериш керак тамом аник ютомиз

rashid077
31/08/2017

Термада битта-ярим виждонли футболчи бор бўлса, шулардан биттаси Одил бўлади. Раҳматли Хожибой Тожибоев айтгандай битта ўзи яхши ўйнаган билан қолганлари ўйинни билмаса қийинда.

rashid077
31/08/2017

Жаноб Бабаян! Сиз бошқарган жамоанинг ҳар доим рақибларига омад кулиб боқади. Бу янгилик эмас-ку. Бирор янги гап йўқми, масалан ўйинни ёпиқ ўтказмадик ёки бугун об-хаво бизга иссиқлик қилди. Хеч бўлмаса майдондаги қизил ранглар кўзимизни қамаштириб дарвозани қаердалигини юқотиб қўйдик десангиз озгина ҳақиқатга яқинроқ бўлармиди. Янаям билмадим. Тан олиш керакки Хитой бугун биздан анча маъноли ўйин кўрсатди

SER11
14/06/2017
Мана буни хакикий муъжиза деса булади, аммо уни биз эмас бизга яратиб берди Оллохим. Эсласангиз биринчи муъжиза куръа ташланганда булган эди - биз хаёт гурухига тушган эдик. Иккинчи муъжиза биз Сурияга ютказганимизда, Жан. Корея хам 3 очко йукотган эди. Мана сизга 3- муъжиза - Катар оркали бизга тортик килинди. Омад дегани шу булса керак. Лекин омад омадлиларга келади. Бабаян омадлими? Йук, биз мухлислар омадлимиз, чунки Бабаян узининг "энг кучли" таркиби билан келган омадларни бирин кетин кукка совуриб булди. Биз унга булган ишончни бутунлай йукотиб булдик (мен аллакачон йукотган эдим). Майли чика олмайлик, лекин бу Бабаянсиз булсин. 2,5 ойдан ортик вакт бор. - Вакт етарлими? - Бабаянсиз етарли! Мана сизга бугунги кун шиори: Хайр Бабаян! Салом Россия -18!
Пахтакор
14/06/2017
Футбол тизимида расмий иш юритаётган ОАВ мард ходими борми? Шу пайтгача мухлислар томонидан, футболга умуман алоқаси бўлмаган шоуменлар томонидан, қолаверса айрим бир МТЖ аъзоси хисобланган футболчилар томонидан гапирилаяпти: тренерни алмаштирилиши, янги қон кераклиги, тизимни ўзгартирилиши хақида. Лекин бирон бир ОАВ ходими Ўша МТЖ тренерларидан, УФФ бошлиқларидан интервью шу пайтгача олингани йўқку?!?!
UZNASAF
14/06/2017
Биз футболимизга юрагимиздан жой берганмиз, мухлисмиз. Терма жамоа саралашни ажойиб натижалар билан бошлаганда, стадионда жўр бўлиб мадҳиямизни куйладик. Бу манзара футболга, ватанга бўлган ҳиссиётларни юзага чиқарганди! Вақт ўтиши билан терма жамоамиз аъзолари ва Бабаян учун ўтиб бўлмас синовлар юзага келди. Эрон билан ўйинда бирортаям зарба бера олмаган жамоага ким ҳам маъқул фикр билдира оларди? Ислоҳотлар керак футболимизга. Энг аввало Бабаянга ўхшаган инсонларни умуман тозалаш керак ўзбек футболидан. Ҳаром ғалабалар орқали Пахтакордек жамоани шарманда қилган бундай орсиз одамга ҳам олимпия, ҳам МТЖни топширишнинг оқибатлари аён бўлди.
ALBARS
11/06/2017
Кейруш ўта айёр, айёрлиги сабаби европада "МЮ", "Реал" ва бошқа жамоаларда кўплаб тактика ва уйланмаларни куриб пишган мураббий. У ўтган ЖЧи саралашида Ўзбекистонни хам Ж.Кореяни хам жамоаларнинг мавқеи ва вазият тақозасидан келиб чиққан ҳолда рақиьга тўлиқ ҳужум қилиш имкониятини бериб, биргина(!!!!)имкониятдан фойдаланиб кетишни мақсад қилиб , ва шу мақсадга эришиб хар икки рақибини ўз уйида(Ўзб.да ва Ж.Кореяда) 1:0 ҳисобига ютиб кетди. Худди шу тактика Аргентинага ўтмай қолди(Месси юорлиги учун).. Бизнинг баъзи бир мухлисларимиз ҳозиргача биз "Жар"да Эронни жарима майдонига қамаб қуйгандик деб уйлаб юришади. Сиртдан ха шундай лекин Ж.Корея билан Эроннинг уйинини ва бошқа уйинларни куриб бу Эронинг тузоғи эканлигини тушуниб олиш мумкин. Қосимов айнан Кейрушни ўз тактикаси қурбонига айлантириб Теҳронда Эрони маҳв этиб келганди. Эртага буладиган уйинда Ўзбекистонимизга омад ёр булсин! Тасодиф туфайли булсада Эронни уйида яна маҳв этиб қайтайлик. Бу кимнинг ё ниманинг эвазига булади бунинг фарқи йўқ! Олға ЎЗБЕКИСТОН!!!
Viral
05/06/2017
Месси дарҳақиқат ажойиб футболчи, гол уриш , пас беришда ноёб асар яратгандек ҳаракат қилади. Дриблинг , финтлари муҳлисларига мойдек ёқиши аниқ. Унинг борлиги Роналду ва Реал учун фойда. У борлиги учунам Роналду тўхтамайди. ЕЧЛ ғолиблиги учун Мессига етолмайди деган Роналду ҳозир у билан ёнма ён. Бешта ОТни тушида кўрасан деганлар ҳам, ҳозир Роналду олишига ишонмоқда. Месси ва Роналду фаолияти тугаш даври ҳам бир биридан унчалик фарқ қилмаса керак.
Biskat
05/06/2017
Олтин тўп йил якуни бўйича берилади ярим йилгамас ва ЧЛ ни ютгани учун ҳам эмас. Йил охиригача хали анча бор. Унгача Реал Барса билан камида 3 марта ўйнайди. Охирги элклассикодаги ўйинини қилса яъни хеч нарса қилолмаса, Роналдуга олтин тўп йўқ.
NEDVED11N1
03/06/2017
Мана биз кутган онларга ҳам оз қолди! ЕЧЛ финалида яна ўша кўп бор тўқнашадиган азалий рақиблар...(лекин клублар алоқалари аъло даражада)! Иккала жамоага ҳам омад ёр бўлсин! Биз Аллегри ва Бъянконериларга ишониб қоламиз ва охиригача уларни қўллаб қувватлаймиз! Ёки чемпионликни нишонлаш ёки тан олиш ва олқишлашга тайёрмиз...! Форевер Юве! Фино Алла Фине! Форза Гранде Юве ! ! !
COUTIYNYO
31/05/2017
"Milan"ni ozgina aqli bölsa, Morata va Belottini transferlarini bir chetga surib, jamoaga Obameyanni qaytaradi. "YCHL"da norm öyinlar namoyish uchun ham Emerik eng olliy qarordir! Qayerdan bilasiz..?)) U italiyani sog'ingandir !!!
man4ester
29/05/2017
Мана энди бошланади интернету матбуотларда,газета ва нашрларда Эрон ва Ўзбекистон ҳақидаги хабарлар,ўйинга деган мутахассислару, футболчиларнинг фикрлари, ЖЧ 2018 Россия 3-босқичнинг 8-турида менимча бутун Осиё мана шу уйинни томаша қилади. Негалиги аниқ Эрон ютса ЖЧ чиптаси нақд, Ўзбекистонга 3-ўринни олиш учун хавотирли бўлиб қолади. Агар Ўзбекистон ютса (илоҳим шундай бўлсин) гуруҳдаги интрига яъна кучайиб кетади. Эрон ҳозирда мана 7 тур орта қолдирса ҳам мағлубиятга учрамасдан ҳаттоки дарвозаларидан гол ўтказмасдан келмоқда. Футболда ютиб бўлмас жамоанинг ўзи йўқ, Эрон бу Германия ёки Испания эмас боз устига Эронни бир марта Теҳронда мағлубиятга учратганмиз. Бу эса футболчиларимизга озгина бўлсада даълда ёрдам бўлса ажабмас. Умид қиламизки ўша ўтмишдаги ўйин ва ҳисоб яъна такрорланади ва Ўзбекистон Эроннинг даҳлсиз сақлаб келаётган дарвозасини ишғол этиб, мағлубиятга ўчратиб Эроннинг ушбу босқичдаги 1 мағлубиятига сабабчи бўлади. Омад ўша куни худо хохласа ЎЗбекистон томонда бўлади.
TEKILA
29/05/2017
Император! Франческо Тоттини ашаддий мухлиси эдим. Рауль ва Тотти бирдек эди. Реал ва Рома бирдек эди! Хали бунака хайрлашишни курмагандим. Стадиондаги барча мухлисларни куз ёшлари (7 ёшдан 70 ёшгача хаммаси) ни куриб беихтиёр куздан ёш чикиб кетди. хакикий сардор, хакикий римлик! Тотти узи б.н 2000-йиллар бошидаги юлдузларни энг сунггисини хам олиб кетди футболдан. Рауль кетди, Роналдо кетди, Зидан кетди, Фигулару Дел Пьеролар кетди... эххе санаса саноги йук. Булар орасида Тотти характери жихатидан хаммасидан устун эди. Рахмат санга Тотти!
oqsoqol1
25/05/2017
Рахмат Нодир Мирҳодиев. Тарихни эслатдингиз. Ўша вақтга, ёшлигимга қайтиб қолгандек бўлдим. Хамма воқиялар худди автор айтгандек эди. Биз МТЖмиз мундиалга чиқишига 100 % ишонардик. Афсус ишончимиз хар ўйинда пасайб борар эди. Корийслар билан бўлган ўйинни хам эслайман. Ўйин охирида Ўзбек ишқибозлари Корийсларни тик туриб олқишлаган эди. Корийс ишқибозлари ўйиндан бизнинг нимадир устиларига отишимиздан қўрқиб устиларига ёпинғичини ёпишиб ўтириўган эди, лекин биз уларга хам қарсак чалганмиз.
man4ester
25/05/2017
Аввалом бор ҳамма МЮ мухлисларини кутилган ғалаба,чемпионлик кубоги энг асосийси МЮнинг ЕЧЛ қатнашиши билан табриклайман. Кечаги ўйинда хулоса шуки катта тажриба ғалаба қозонди, омад кучлиларга кулиб боқади шиори яъна уз исботини топди, негаки омад келмаганида ўйинда П.Погбанинг унчали кучли зарбаси рекошет бўлиб Аякс дарвозабонининг устидан утиб кетмасди. П.Погба ва Мхитарян ажойиб ўйин кўрсатди,қандай ўйнаш керак булса шуни ортиғи билан бажарди. Моур ҳақиқий сеҳргарлик кўрсатиб, энг асосийси натижага эришди.Келаси мавсум ЕЧЛ қатнашиши МЮ катта фойда бу асосийси ёзги трансферларда асосий мақсадлари бўлган Г.Бейл ва А.Гризманн энди МЮга йўқ дея олмаса керак, негаки МЮ аста секинлик билан ўз даражасига қайтмоқда.
man4ester
23/05/2017
Эртага жиддатли баҳс бўлиши аниқ, кўрамиз МЮ ва Аякс ўйинида тажриба ғалаба қозонадими ёки ёшлик шижоати. Эртанги ўйинда Манчестер Юнайтедта устулик бўлади ном, тажриба,нуфуз, савия жиҳатдан ЕЛ ютишига,Ж.Моурино эртага жанговор таркибни тушириши аниқ негаки ўртада ЕЧЛ қатнашиш имконияти қўлдан чиқармайди, аслида Аяксдан кўра МЮнинг ғалаба қозонишини келаси мавсумда ЕЧЛ да интригани яънада кучайтиб, мусабоақанинг нуфузини яънада ошириб гегемон клублар тўқнашуви қўпроқ бўлади.
Master
11/05/2017
Финал аник. Лекин унутмаслик керак: Ювентус бу Атлетико эмас. Айтганча, Зидан хам Юведа дунёга танилгандиёв!
ESTIEM
11/05/2017
Хамма Реалчиларни табриклайман! Реалга коил колиш керак 2-голдан кейин узига келди. Атлетикони химояга ётиб олиши, уларни минус томонига ишлади. Булмаса вазият анча узгариб кетарди.
man4ester
10/05/2017
Сизларни билмадиму лекин Локомотивни ўйин кўрсатолмади деб ўйламайман. Футболчилар ўз даражаси, имконияти даражасида ўйнади, мағлубиятининг асосий сабаби таркибни нотўғри туширилганида. Асосий таркибга ОЧЛ тажрибаси кам хаттоки Ўзбекистон чемпионатида ҳам кам туширилаётган ўйинчи М.Бобожановни туширди. Муроднинг ўйини умуман чиқмади, 1 - бўлимда 80-90% фоизлик голни ҳавога совурди. О.Зотеев ҳам ўйини қовушмади. Қисқаси Локомотивга ўйинда соф марказий хужумчи етишмади.